Ўзбекистон | 09:53 / 18.09.2021
6519
1 дақиқада ўқилади

Академик лицейлар имтиҳон натижалари 22 сентябрда эълон қилинади 

Академик лицейларнинг имтиҳон натижалари 22 сентябрда эълон қилинади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

“2021/2022-ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларга кириш имтиҳонларини топширган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари диққатига.

Академик лицейларга кириш имтиҳонларининг якуний натижалари (мандат) 2021 йил 22 сентябр куни вазирликнинг лицей.эду.уз ва олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларнинг расмий веб-сайтлари орқали эълон қилинади”, дейилади вазирлик хабарида.

Аввалроқ, олий таълим муассасалари ҳузурида 24та техникум ташкил этилиши маълум қилинганди.

2021/2022 ўқув йилидан олий таълим муассасалари ҳузурида 24та техникум ташкил этилади, турдош ОТМ ҳамда асосий йўналишлари бўйича тармоқ ташкилотларига 213та техникум бириктирилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид