20:04 / 18.09.2021
10129

Bloomberg дунёнинг энг бой оилалари рейтингини эълон қилди

Walton Enterprises эгаларининг бойлиги 238,2 млрд доллар деб баҳоланмоқда. 

Bloomberg дунёнинг энг бой оилалари рейтингини эълон қилди. Бутун дунё бўйича 10 мингдан ортиқ Walmart дўконларига эга Уолтонлар жаҳондаги энг бадавлат оила деб топилди.

Walton Enterprises эгаларининг бойлиги 238,2 млрд доллар деб баҳоланмоқда.

Улардан кейинги ўринда кондитер маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Марслар оиласи жойлашди.

Агентлик маълумотига кўра, Марслар оиласининг бойлиги 141,9 млрд долларга тенг.

Рўйхатда учинчи ўринни 124,4 млрд доллар бойлик билан Кохлар оиласи эгаллади.

Юқори ўнталикка шунингдек, Hermes модалар уйига эгалик қилувчи Эрмелар оиласи (116 млрд доллар), Саудия Арабистони қироллик оиласи (100 млрд доллар), Chanel модалар уйи эгаси бўлган Вертхаймерлар оиласи (61,8 млрд доллар) ва Thomson Reuters ахборот агентлигига эгалик қилувчи Томсонлар оиласи (61,1 млрд доллар) кирди.

Аввалроқ EY консалтинг компанияси ва Швейцариянинг Санкт-Галлен университети дунёнинг энг йирик оилавий компаниялари рейтингини тақдим қилганди.

Top