Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Афғонистондаги миссиясини ярим йилга узайтирди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Афғонистондаги миссиясини яна ярим йилга узайтирувчи резолюцияни қабул қилди. Миссиянинг узайтирилиши учун Хавфсизлик кенгашининг барча 15 аъзоси овоз берди.
БМТнинг Афғонистонга ёрдам бериш бўйича миссияси 2002 йил 28 март куни Афғонистон раҳбарияти илтимоси билан ташкил этилган. У ҳар йил бир йилга узайтириб келинган.
Хавфсизлик кенгаши миссияни 2022 йил 17 мартгача узайтиришга қарор қилди.
БМТнинг Афғонистондаги миссияси гуманитар масалалар билан шуғулланади.
Таъкидланишича, миссия вазифалари аввалгидек қолади, бироқ кейинги ярим йил ичида уларга тузатишлар киритилиши мумкин.
Мавзуга оид
12:23 / 02.05.2026
Австрия афғон муҳожирларини Ўзбекистон орқали депортация қилишни режалаштиряпти
11:34 / 28.04.2026
“Империялар қабристони” – нега йирик давлатлар Афғонистонни бўйсундира олмаган?
23:39 / 27.04.2026
Покистон афғон университетини ўққа тутди: 7 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди
11:30 / 23.04.2026