Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Beeline Business: энг тезкор интернет билан янада кўпроқ имкониятлар
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига Beeline Business катта миқдордаги интернет-трафикка эга бўлган янги супер-фойдали Business Online интернет-пакетларини ишга туширди. Ушбу фойдали таклиф самарали бизнес учун, айниқса, абонент ҳар доим интернетда онлайн қолиши зарурлиги билан боғлиқ. Ушбу интернет-пакетлар Business Plan, Business Plus ва Business M2M тарифлар қаторида, шунингдек, Shifokor, Ustoz, Harbiy тариф режаларида ҳақи кейин тўланувчи ва олдиндан тўланувчи тўлов тизимли корпоратив мижозлари учун амал қилади.
Корпоратив мижозлар учун хизматлар ва таклифларни доимий равишда такомиллаштириш – Beeline Business фаолияти ва ривожланишининг асосий устувор йўналишларидан биридир. Шу мақсадда компания доимий равишда энг яхши бизнес ечимларини жорий этиш устида ишлайди.
“Биз корпоратив мижозлар учун хизматларимиз янада арзонроқ ва ишончли бўлишини истаймиз. Шунинг учун, ҳар доим биринчи навбатда сервис ва хизматимиз фойдаланишда осон ва қулай, таклифларимиз эса турли хил бўлишини ўйлаймиз. Янги интернет-пакетларда абонентларимизга бизнес-жараёнларни янада самарали бошқариш, уларни соддалаштириш ва оптималлаштириш имконини берадиган кўплаб гигабайтлар мавжуд. Умид қиламизки, бундан ҳам кўпроқ мижозлар бизнинг таклифларимиздан айнан ўзларига мос келадиганини топишади”, - деди янги интернет-пакетларнинг ишга туширилиши ҳақида бизнес-сегментни ривожлантириш бўйича катта менежери Эстелла Дымченко.
Батафсил маълумотни beeline.uz/b2b/business-online-new сайтида олиш мумкин.
Шунингдек, байрам шарафига, 1 сентябр куни, Shifokor, Ustoz ва Harbiy тариф режалари абонентларига 30 кун давомида қўшимча 5 000 МБ тақдим этилди. Бундан ташқари, ушбу тарифларга уланган абонентлар шу йилнинг сентябр ойи давомида ушбу қўшимча интернет-пакетларни олишлари мумкин бўлади.
“Абонентларимизнинг мобил эҳтиёжлари доимий равишда ўзгариб туради, шу муносабат билан корпоратив таклифларни мунтазам янгилаб туриш ва такомиллаштириш компаниянинг ривожланиш стратегиясининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Бизнесни муваффақиятли олиб бориш, ишончли ва сифатли алоқани тақдим этиш, ва энг тез мобил интернетга киришни таъминлаш учун биз ҳар доим ишбилармонларни қўллаб-қувватлаймиз, уларга қулай ва фойдали шароитлар яратиб берамиз. Зеро, бугун онлайн қолиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ. Шунинг учун, бизнинг янги таклифларимиз бизнес учун махсус мўлжалланган. Уларда имкон қадар корпоратив мижозларимизнинг талаблари инобатга олинган”, - деди Beeline Uzbekistan тижорат директори Максим Ефремов.
Акция ҳақида батафсил маълумот: beeline.uz/b2b/5-000-mb-ot-beeline-business.
Beeline Business янги хизматларни ишлаб чиқиш ва мобил бозорига актуал таклифларни киритиш, хизматни ривожлантириш ва янги корпоратив мижозларни жалб қилиш бўйича кейинги ишларни режалаштирмоқда.
*Ookla'нинг (Speedtest хизматини ишлаб чиқувчи) 2021 йилнинг биринчи ярми бўйича маълумотларига кўра, Beeline Uzbekistan ўз мижозларига мамлакатдаги энг тезкор мобил интернетни тақдим этади. Ҳар йили бутун дунё бўйлаб операторлар ўртасида ўтказиладиган мобил интернет сифатини ўрганиш натижаларини Ookla веб-сайтида кўриш мумкин.
Unitel МЧЖ 2006 йил 12 сентябрдан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизмат кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan – бош қароргоҳи Амстердамда (Голландия) жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.
VEON – бу 9 та мамлакатда 213 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини етказиб берувчи компания. Унинг акциялари NAQSAD ва Euronext Amsterdam fond бозорларида рўйхатга олинган.
Beeline Uzbekistan’да 1,6 мингга яқин ходим фаолият юритади. 2006 йилдан бошлаб, Ўзбекистон бозорига кирганидан бери, VEON мамлакат телекоммуникация саноатига 1,2 миллиард доллардан ортиқ маблағ киритди. Beeline савдо белгиси Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1,7 миллиард доллардан ортиқ миқдорда солиқ тўлаган.
Сайт: beeline.uz
Facebook: fb.com/beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Telegram: t.me/uzbeelineuzb
Twitter: twitter.com/beeline_uz
LinkedIn: linkedin.com/company/beeline-uzbekistan
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
15:55 / 08.08.2025
Энди Beeline фойдаланувчилари кунлик абонент тўлови ечиш хизматини ўзлари бошқара олади
11:41 / 11.06.2025
Рақобат қўмитаси Beeline компаниясига абонент тўлови масаласида кўрсатма берди
16:00 / 23.10.2024
Beeline Academy нуфузли EMBRAS World мукофотини қўлга киритди
18:00 / 31.07.2024