Ўзбекистон | 14:50 / 21.09.2021
5048
2 дақиқада ўқилади

Нукусда 5-6та олий таълим муассасаси очмоқчиман – Шавкат Мирзиёев

Бўзатов туманида маҳаллий аҳоли билан учрашган Шавкат Мирзиёев икки йил аввал янги туманга шахсан ташриф буюришга ваъда берганини, бугун шу ваъдасини бажарганини таъкидлади.

“Орол муаммосини мен ҳар бир халқаро тадбирда кўтараман. Чунки бу фақат Ўзбекистон муаммоси эмас. Шу билан бирга мен яхши тушунаман – бу муаммо ҳеч кимни бизчалик ўйлантирмайди. Ҳеч ким келиб бизнинг муаммомизни ҳал қилиб бермайди. 

Бу муаммонинг ечими бўйича энг муҳим қадам – сувни тежаш. Биргина Хоразм вилоятида каналларни бетон қилиш орқали 37 фоиз сувни тежашга эришдик. Бу бир усул холос. Қандай одам сувни тежайди – илмли одам албатта. Мен Нукусда 5-6та олий таълим муассасаси очмоқчиман, чунки таълимга эътибор зарур. Биргина Бўзатовда 3200 гектар ер қайта ишланибди ва бу экологияни қанча яхшилаган. Шуни 30 йил аввал қилсак биласизми қандай натижаларга эришардик?!

Бўзатовни мен юқоридан ҳам, пастдан ҳам кузатдим. Дарахтлар ям-яшил. Бу ернинг, сувнинг тозалигидан далолат. Бўзатовни бежизга “Қорақалпоғистон Швейцарияси” деб аташмайди”, дея президент сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид