Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Глобал инновацион индекс рейтингида 86-ўринни эгаллади
Жорий йил 20 сентябрь куни АҚШнинг Корнел университети, Франциянинг Insead бизнес мактаби ва Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти Глобал инновацион индекс рейтингини эълон қилди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон Глобал инновацион индекс рейтингида 132 давлат орасида 86-ўринни эгаллади. Бундан аввал мамлакат рейтингда 2020 йил 93-ўрин ва 2015 йилда 122 ўринларни эгаллаган эди.
Рейтингга кўра, Ўзбекистоннинг дунё миқёсида кучли индикаторлари қуйидагилар: “Илм-фан ва муҳандислик соҳасида битирувчилар сони” - 7-ўрин, “Бизнесни йўлга қўйишнинг соддалиги” - 8-ўрин, “Меҳнат унумдорлиги” - 8-ўрин, “Капитални ялпи тарзда тўплаш” - 7-ўрин, “Таълим учун давлат харажатлари” - 28-ўрин.
Глобал инновацион индекс рейтингида Швейцария 1-ўрин, Хитой 12-ўрин Россия 45-ўрин, Қозоғистон 79-ўрин, Қирғизистон 98-ўрин, Тожикистон 103-ўринни эгаллади.
Мавзуга оид
20:55
Ўзбекистон бола ҳуқуқлари халқаро рейтингида 96-ўринни эгаллади
08:30 / 24.06.2026
Мамлакатлар имижи рейтинги: етакчилар ва аутсайдерлар маълум бўлди
18:07 / 22.06.2026
Қозоғистон университетлари Марказий Осиёда энг яхши деб топилди
08:45 / 22.06.2026