Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда «Нукус сити» қурилади
Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 43 триллион сўм ажратилади, “Нукус сити” қурилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
Билдирилишича, бу маблағ манбаи - бюджетдан 10 триллион сўм, халқаро молия ташкилотларидан 19 триллион сўм, банк кредитлари 14 триллион сўм ҳисобланади.
“Нукус шаҳрида тун-у кун ишлайдиган савдо, туризм, маданият, таълим, тиббиёт, инжиниринг ва Ай-Ти соҳаларидаги хизматларни ривожлантириш орқали, 6 мингта янги иш ўрни яратилади.
Бунга, келгуси беш йилда қўшимча 100 миллион доллар маблағ ажратилади. Шунингдек, Нукус шаҳрида инвесторларга бизнес қилиш ва яшаши учун энг қулай шароитлар яратилган “Нукус сити” қурилади.
Умуман олганда, келгуси беш йилда Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 43 триллион сўм йўналтирилади. Жумладан, бюджетдан – 10 триллион сўм, халқаро молия ташкилотларидан – 19 триллион сўм, банк кредитлари – 14 триллион сўм.
Ушбу маблағлардан самарали фойдаланиш, иқтисодиёт ва инвестиция соҳасида олинган марраларга эришиш учун, Ҳукумат, марказий иқтисодий идоралар ва Вазирлар Кенгашининг иш услуби тўлиқ ўзгаради.
Бунда, Тошкентдаги вазирлар ва тармоқлар раҳбарлари Вазирлар Кенгаши билан бирга, иш натижалари бўйича ҳар чоракда Жўқорғи Кенгесда ҳисобот беришади. Бу масала Сенатнинг алоҳида назоратида бўлади ва мунтазам равишда жойига чиққан ҳолда, муҳокама қилиб борилади.
Иккинчи йўналиш – қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантириш орқали, 70 мингта иш ўрни яратилади ва маҳсулотлар ҳажми 2 баробарга оширилади.
Биринчидан, Қорақалпоғистоннинг чорвачиликдаги имкониятлари гўшт-сут маҳсулотлари билан нафақат ўзини, балки қўшни ҳудудларни ҳам таъминлай олади. Шунинг учун, чорвачилик бўйича 3 та йўналишдан иборат алоҳида дастур қабул қилинади. Энг аввало, Бўзатов, Нукус, Тахиатош, Тахтакўпир, Қораўзак ва Қўнғирот туманларида 30 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари тўлиқ озуқа ва бошқа экинлар етиштириш учун ажратилади.
Шунингдек, келгуси беш йилда 200 минг гектар яйловларни қайта тиклаш ва ҳосилдорлигини ошириш чоралари кўрилади. Бундан ташқари, қорамоллар сонини 500 бошдан кам бўлмаган хўжаликларни ташкил этиш учун, Қорақалпоғистонда чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади. Ушбу жамғармага дастлаб 100 миллиард сўм ажратилиб, субсидиялар ҳажми кўпайтирилади ва 5 фоизли кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади.
Шу билан бирга, ҳар бир туманда 200 минг бошли парранда ва 100 гектардан балиқ хўжаликлари ташкил этилади. Шу тариқа, келгуси беш йилда гўшт, сут, тухум ва балиқ етиштириш ҳажми 2 баробарга ошади”, – деди президент республика фаолларига қарата.
Мавзуга оид
14:08 / 02.03.2026
Айрим ҳудудлар аҳолисига боғча пули камайтириб берилади
09:24 / 13.02.2026
Тошкент, Янги Тошкент ва Нукусда креатив парклар ташкил этилади
20:22 / 07.12.2025
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди
22:13 / 26.11.2025