Ижара, прописка, фуқаролик бериш бўйича вазият эсимизда – президент
Шавкат Мирзиёев Хоразмда бўлиб ўтаётган учрашув чоғида ёшлигида бошидан ўтказган синовларни эслаб ўтди.
“Талабалигимда, ишни бошлаган пайтларимда ижарада турганман. Болам билан уйсизликда яшаш муаммосини мен жуда яхши биламан. Шунинг учун уй-жой қуришга кўп эътибор бераман. Яқин-яқинда ҳам прописка муаммоси бор эди. Мен ўзим ҳам бундан азият чекканман. Ишлайман, Тошкентда яшайман, лекин айбим Тошкентда туғилмаганим бўлган. Мана, ҳозир ҳамма тенг ҳуқуқли, пойтахт пропискаси керак бўлса олаверади. Фуқаролик беришни эслайлик. 30 йиллаб Ўзбекистонда яшаганга фуқаролик бермаслик адолатданми?
Мураккаб ва муҳим жараён олдида турибмиз. Сайлов ҳуқуқи, танлов сизларда. Президентлик – аввало, эл-юртнинг юксак ишончини оқлаш, дегани. Ушбу жараёнларда фаол иштирок этасиз ва масъулият билан ўз танловингизни билдирасиз, деб ишонаман”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
18:40 / 18.09.2024
Урганч давлат университети томонидан ўтказилган тендерда қонунбузилиши аниқланди
11:40 / 10.09.2024
Хоразмда 4 туп дарахт кесган шахс жарима ва зарар учун 27,8 млн сўм тўлайди
10:43 / 05.09.2024
Латвия Хоразмда математика ва IT йўналишида мактаб очади
18:31 / 19.08.2024