Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент метроси поездида яна бир носозлик юз берди
Тошкент метроси поезди эшигида носозлик аниқланди. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» УК хабар бермоқда.
Бугун, 22 сентябр куни соат 08:37да «Халқлар дўстлиги» бекатида 13-йўналишдаги ҳаракат таркибининг 2-вагонидаги 4-эшиклари техник носозлик туфайли ёпилмай қолган.
Қайд этилишича, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўловчилар ушбу поезддан туширилган. Ортдан келаётган 5-йўналишдаги ҳаракат таркиби бир дақиқада етиб келиб йўловчиларни олиб кетган.
«Тошкент метрополитени» келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўраган.
Аввалроқ, Тошкент метросида поезд тўхтаб қолгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:03 / 16.07.2026
Жазирама сабаб поездлар тезлигига чеклов қўйилади
10:40 / 14.07.2026
Кучли иссиқ туфайли айрим поезд вагонларида салқинлик пасайиши мумкин
09:40 / 13.07.2026
Тошкент метросига яна 3 та замонавий поезд қўшилди
11:55 / 04.06.2026