Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чехия ЕИни мамлакатдаги сайловолди кампаниясига аралашишда айблади
Чехия бош вазири Андрей Бабишнинг фикрича, Европарламент депутатлари Чехиянинг ички ишларига аралашиш мақсадида Европа комиссиясига босим ўтказмоқда.
Европа иттифоқи ҳукумат органлари Чехия парламенти қуйи палатасига сайловлар олдидан сайловолди кампаниясига аралашмоқда. Бу ҳақда Чехия бош вазири Андрей Бабиш Parlamentnilisty нашрига берган интервьюсида айтди.
У Европарламент депутатларини Чехиянинг ички ишларига аралашиш мақсадида Европа комиссиясига босим ўтказаётганликда айблади.
«Бу уларнинг иши эмас. Биз озод ва суверен мамлакатмиз», — деб таъкидлади Бабиш.
Чехия бош вазири шунингдек, ЕК раиси ўринбосари, шаффофлик бўйича еврокомиссар Вера Йоуровани танқид қилди.
Бабишнинг сўзларига кўра, Венгрия ва Полша ҳам ЕИнинг ички сиёсатга босимини ҳис қилмоқда.