Ўзбекистон | 14:00 / 23.09.2021
4324
1 дақиқада ўқилади

Хориждаги сайлов участкаларининг интерактив харитаси эълон қилинди

Жорий йил 24 октябрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон президенти сайловида ўз конституцион ҳуқуқини амалга ошириши учун мамлакатнинг хориждаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 54та участка сайлов комиссиялари фаолият юритмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Участка сайлов комиссиялари таркибига элчихона ходимлари, консуллар, элчихона маслаҳатчилари, хориждаги тадбиркор юртдошларимиз, маданий марказ вакиллари, “Uzbekistan Airways” ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари, шунингдек, олий ўқув юртларининг ўзбекистонлик талабалари киритилган.

“Дунё” АА мазкур участка сайлов комиссиялари жойлашган манзилларнинг электрон харитасини ишлаб чиқди.

Қуйидаги иловага кириб, яқин бўлган участка сайлов комиссияси ҳақидаги маълумот билан танишиш мумкин.

Мавзуга оид