08:01 / 24.09.2021
4860

Бозорлардаги маҳсулотларнинг минимал-максимал нархи эълон қилинди

Давлат статистика қўмитаси 2021 йил 22 сентябрь кунги ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.

Унга кўра, суякли мол гўштининг 1 килограмми нархи 45 000 - 68 000 сўмни ташкил қилди. Шунингдек, бошқа асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қуйидагича:

  • қўй гўшти (1 килограмм) — 52 000—80 000 сўм;
  • картошка (1 килограмм) — 2000—5500 сўм;
  • пиёз (1 килограмм) — 1000—3000 сўм;
  • сабзи (1 килограмм) — 2000—9000 сўм;
  • тухум (10 дона) — 6000—14 000 сўм;
  • гуруч (1 килограмм) — 5000—17 500 сўм;
  • ўсимлик ёғи (1 литр) — 14 000—24 000 сўм;
  • шакар (1 килограмм) — 7500—9000 сўм.

Нархларни ўрганишда деҳқон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари инобатга олинган.

Top