Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия озиқ-овқат етишмовчилиги сабабли Бразилиядан ёрдам сўради
Бразилия президенти Жаир Болсонарунинг таъкидлашича, Британия бош вазири Борис Жонсон Бирлашган қиролликда озиқ-овқат етишмовчилиги юзага келгани сабабли ундан озиқ-овқат маҳсулотлари етказиш бўйича фавқулодда келишув тузишни илтимос қилди.
“У биз билан Англияда етишмаётган озиқ-овқат маҳсулотлари импорти бўйича шошилинч келишув тузишни сўради”, деб айтган Бразилия раҳбари.
Болсонарунинг айтишича, у Жонсоннинг бу илтимосини Бразилия қишлоқ хўжалиги вазири Тереза Кристинага етказган.
Британияда охирги ҳафталарда табиий газ нархи кескин ошгани сабабли ўғитлар ишлаб чиқарувчи баъзи заводлар ёпилди. Бу эса пиво ва газли ичимликларга газ қўшишда ҳамда парранда ва чўчқани сўйиш олдидан уларни карахт қилишда ишлатиладиган CO2 гази етишмаслигига олиб келган.
Таъкидланишича, Британия ҳукумати гўшт етишмовчилиги олдини олиш учун давлат кўмагини кенгайтирган ва озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи маҳаллий компанияларни карбонат ангидрид нархи 400 фоизга ошиши мумкинлигига тайёр туришдан огоҳлантирган.
Болсонарунинг айтишича, Жонсон, шунингдек, Бразилиянинг Британиядан виски импорти ҳажмини оширишни илтимос қилган. Бироқ Бразилия президентининг айтишича, бу масалани ҳукумат эмас, балки хусусий бизнес ўзи ҳал қилади.
Мавзуга оид
18:52 / 24.06.2026
Чехларга сенсация керак, Бразилия ва Кореяга дуранг ҳам етади. А, В ва C гуруҳларида вазият қандай?
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
08:49 / 15.06.2026