Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки киши вафот этди
Қашқадарё вилояти Косон туманида «Жигули» ва «Тико» машиналари ўзаро тўқнашган. Оқибатда ҳар иккала машинанинг ҳайдовчилари вафот этган. Бу ҳақда Kun.uz'га вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати раҳбари Жавлон Бахтиев хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йил 21 сентябрь куни соат 00:15ларда Косон тумани Навбаҳор маҳалласи ҳудудидан ўтувчи айланма йўлда одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Қайд этилишича, Косон тумани Нартибаланд маҳалласида яшовчи, 1995 йилда туғилган Д.М. ўз бошқарувидаги «Жигули» машинаси билан туманнинг Месит маҳалласида яшовчи 1997 йилда туғилган Р.М. бошқарувида бўлган «Тико» машинасига бориб урилган. Оқибатда, ҳар иккала машинанинг ҳайдовчилари оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, ҳайдовчи Д.М. «Жигули» машинаси билан қоидаларни бузган ҳолда ҳаракатланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Косон тумани Ички ишлар бўлимининг тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таъкидланишича, бугун, 24 сентябрь куни Косон тумани ИИБ бошлиғи И.Қутлимуродов ва бошқа масъуллар иштирокида тумандаги 6-мактабда мазкур йўл-транспорт муҳокамасига бағишланган муҳокама ўтказилган. Муҳокамада фуқароларга йўл қоидаларига амал қилиш лозимлиги уқтирилган.
Мавзуга оид
14:02 / 09.06.2026
Қозоғистонда ЙТҲга учраган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
13:47 / 09.06.2026
Навоийда Tico юк машинаси йўлига чиқиб кетди
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
19:37 / 04.06.2026