Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонида аёллар биринчи марта ҳарбий парадда иштирок этди
Саудия Арабистони миллий кунининг 91 йиллиги муносабати билан ўтган ҳарбий парадда турли унвонлардаги аёл ҳарбийлар ҳам иштирок этди. Бу ҳақда Dhaka Tribune нашри маълум қилди. Эътиборлиси, бу подшоҳликда аёл ҳарбийларнинг илк бор ҳарбий парадда ишштирок этишидир.
Парадлар пойтахт Ар-Риёд ва Жиддада бўлиб ўтган. Парадларни юзлаб томошабинлар бевосита кузатган.
Ушбу қадам валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг “Нигоҳ 2030” ташаббуси доирасида амалга оширилган. Ташаббус саудиялик аёлларнинг турли соҳалардаги мавқеини яхшилашга қаратилган ислоҳотларни кўзда тутади.
Жумладан, аёлларга Саудия Арабистони армиясида, ҳавога қарши мудофаа кучларида, ҳарбий флотда, стратегик вазифаларни бажарувчи ракета кучларида ва қуролли кучларнинг тиббий хизматларида хизмат қилишга рухсат берилган.
Шунингдек, 2019 йилда Саудия Арабистонида ёши катта аёлларга эркак қариндоши рухсатисиз саёҳат қилишга рухсат берилган.
Бундан ташқари, аёлларга автомобил ҳайдашга, спортзаллар ва футбол стадионларига ташриф буюришга, ресторанларда ишлаш ва ўз бизнесини очишга, жарроҳлик амалиётларига ўзи мустақил розилик беришга рухсат берилган. Шу билан бирга, подшоҳлик аёллари ҳамон эркак қариндошининг рухсатисиз эрга чиқа олмайдилар.
Саудия Арабистони миллий куни 1932 йилда подшоҳ Абдулазиз Ол Сауд фармони билан Нажд ва Ҳижоз подшоҳликлари Саудия Арабистони подшоҳлигига бирлаштирилгани муносабати билан ҳар йил 23 сентябрда нишонланади.
Мавзуга оид
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026