10:01 / 24.09.2021
3427

Хитойда криптовалюта билан боғлиқ ҳар қандай операциялар тақиқланди

Таъкидланишича, криптовалюта билан савдо қилиш жавобгарликка тортилишга сабаб бўлади.

Фото: Reuters

Хитой марказий банки мамлакат ҳудудида фаолият кўрсатадиган хориж криптобиржалари таъқиб қилинишини билдирди. Бу ҳақда CNBC хабар бермоқда.

Мамлакат халқ банкининг маълум қилишича, мамлакатда биткойнларда ҳар қандай операция ўтказиш қатъиян тақиқланади. 

Таъкидланишича, криптовалюта билан савдо қилиш жавобгарликка тортилишга сабаб бўлади.

Ушбу баёнот ортида биткойн нархи 24 соат ичида 3 фоизга арзонлашди, деб ёзади CNBC.

Аввалроқ Хитой марказий банки криптовалюталар билан операциялар чайқовчилик эканлигини, шу боис улардан «узоқроқ туриш» кераклигини билдирганди.

Top