Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда янги намунадаги паспортлар берилиши маълум қилинди
Маълум қилинишича, тез орада «Афғонистон ислом амирлиги»нинг янги намунадаги паспортлари берилиши бошланади.
Афғонистонда аввалги режим пайтида олинган барча паспортлар амалда бўлади, аммо тез орада «Афғонистон ислом амирлиги»нинг янги намунадаги паспортлари берилиши бошланади. Бу ҳақда ахборот ва маданият вазири ўринбосари Забиҳулла Мужоҳид маълум қилди.
«Мамлакатда амалда бўлган барча шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва паспортлар ўз кучида қолади, бироқ яқин келажакда бериладиган бундай ҳужжатларда «Ислом амирлиги» кўрсатилади», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради Bakhtar агентлиги.
Охирги пайтда Афғонистонда паспорт бериш вақтинча тўхтатилган бўлиб, бу айрим шаҳарларда норозиликлар келтириб чиқарди.
20 сентябр куни «Толибон» раҳбарияти Олам Ғулом Ҳаққонийни Афғонистон ИИВ ҳузуридаги паспорт бериш масалалари бўйича бош бошқарма раҳбари этиб тайинлади.
Мавзуга оид
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026