15:21 / 25.09.2021
46928

Ҳиндистон пойтахтида номи чиққан жиноятчи суд залида отиб ўлдирилди

Житендер Гоги суд залига олиб келинганида адвокат либосини кийиб олган икки жиноятчи уни отиб ташлаган.

Фото: EPA

Ҳиндистон пойтахтида таниқли жиноятчи Житендер Гоги суд мажлисига адвокат қиёфасида кирган рақобатчи жиноий гуруҳ вакиллари томонидан отиб ўлдирилди. Бу ҳақда Деҳли полицияси комиссари Ракеш Астана маълум қилди.

Қатор жиноятларга алоқадор бўлган Житендер Гоги ўтган йили “Тихар” қамоқхонасига жойлаштирилганди. “Тиллу тўдаси” деб номланган жиноий гуруҳ Гогини ўлдиришни режалаштиргани сабабли полиция унинг хавфсизлигини таъминлаш учун у касалхонада вафот этгани ҳақида хабар тарқатганди.

Гоги суд залига олиб келинганида адвокат либосини кийиб олган икки жиноятчи уни отиб ташлаган.

Астананинг маълумот беришича, ҳужум қилганлар полиция томонидан отиб ўлдирилган. Гогининг ўзи ҳам ҳалок бўлган.

“Суд биносида металлни аниқловчи детекторлар ишлаган-ишламагани суриштирувда аниқланади. Бу ишга алоқадор ҳеч кимни аямаймиз”, – деди у.

Top