Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венгрия Ўзбекистон шаҳарларига парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда
Фото: uzbektourism.uz
Венгрия Ўзбекистон шаҳарларига парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сиярто билан учрашувида маълум бўлди.
Учрашувда сайёҳлар алмашинувини қайта тиклаш ҳамда Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида сайёҳлар оқимини сезиларли даражада ошириш бўйича чора-тадбирларни қабул қилиш асосий масалаларидан бири бўлди. Шу муносабат билан томонлар «WizzAir» авиакомпанияси томонидан «Будапешт – Самарқанд» тўғридан тўғри рейсларини йўлга қўйиш масаласини ҳам муҳокама қилди.
Венгрия ташқи ишлар вазири Будапештдан Ўзбекистоннинг Самарқанд, Тошкент ва Бухоро каби йирик шаҳарларига тўғридан тўғри рейслар амалга оширилишига қизиқиш билдирди. Шу билан бирга, Ўзбекистон аэропортларида хизмат кўрсатиш шартларини таъминлашда ва авиақатновларга оид битим имзоланишида кўмакка умид билдирди.
Ўзбекистон томони яқин вақт ичида Венгрия авиаташувчисига ушбу рейсни ишга тушириш учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш ва уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини тасдиқлади.
Мавзуга оид
09:45
ТИВ раҳбари: Венгрия Киевга дизел етказиб беришни тўхтатяпти
13:20 / 18.02.2026
“Росатом” Венгриядаги АЭС бўйича Siemens Energy билан шартномани бекор қилди
15:29 / 17.02.2026
Ўзбекистон ва Венгрия АЭС лойиҳаси бўйича шартномавий масалаларни муҳокама қилмоқда
13:21 / 17.02.2026