Ўзбекистон | 08:09 / 29.09.2021
1530
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ёнғин-қутқарув спорти ривожлантирилади

Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Ёнғин-қутқарув спортини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.

Қуйидагилар ёнғин-қутқарув спортини ривожлантириш бўйича устувор вазифалар этиб белгиланди:

  • қутқарувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги ва касбий маҳоратини изчил ошириб бориш;
  • ёшлар орасида ёнғин-қутқарув спортини оммалаштириш, истеъдодли спортчиларни саралаб олиш ва миллий терма жамоа захирасини шакллантириш;
  • замонавий спорт иншоотларини барпо этиш ҳамда спорт техникалари ва анжомлари билан тизимли таъминлаш орқали ёнғин-қутқарув спорти мажмуаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
  • ёнғин-қутқарув спортини ривожлантириш бўйича илғор жаҳон тажрибасини муттасил ўрганиб бориш ва амалиётга кенг жорий этиш.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2022-2024 йилларда ёнғин-қутқарув спорти мажмуаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш дастури;
  • 2022-2024 йилларда ёнғин-қутқарув спорти мажмуаларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш дастури.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид