Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 13:03 / 29.09.2021
6279
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистондаги ер силкиниши кучи Андижонда сезилди
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, бугун, 29 сентябр куни Тошкент вақти билан соат 12:46да Қирғизистонда ер силкиниши содир бўлди.
Ер силкиниши координаталари: 41,03 градус шимолий кенглик; 73,37 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,7. Чуқурлик 5 км. Ер силкиниши эпицентри Тошкентдан 349 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Хонобод туманида 3-4 балл, 36 км;
- Қўрғонтепа туманида 3 балл, 52 км;
- Жалақудуқ туманида 2-3 балл, 71 км;
- Хўжаобод туманида 2-3 балл, 79 км;
- Андижон туманида 2-3 балл, 80 км;
- Пахтаобод туманида 2-3 балл, 81 км;
- Булоқбоши туманида 2 балл, 89 км;
- Андижон шаҳрида 2 балл, 90 км;
- Избоскан туманида 2 балл, 94 км.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
16:09 / 31.03.2026
Андижонда қалбаки дори тайёрловчи 3 та яширин лаборатория аниқланди
09:06 / 30.03.2026
Водийга поездлар қатнови вақтинча тўхтади
19:35 / 28.03.2026
Андижондаги яширин дори цехларидан 10 млрд сўмлик қалбаки дорилар мусодара қилинди
16:36 / 21.03.2026