Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Панама АҚШни ўн минглаб ноқонуний мигрантларнинг янги тўлқинидан огоҳлантирди
Маълумот берилишича, Панама чегараларига Колумбиядан яна 30 мингга яқин ноқонуний мигрантлар йўл олган.
85 мингдан ортиқ ҳаитилик мигрантлар АҚШнинг жанубий чегараси томон йўл олди, деб маълум қилди Панама ташқи ишлар вазири Эрика Муйнес.
Унинг сўзларига кўра, йил бошидан буён ноқонуний мигрантлар АҚШ чегарасига Панама ҳудуди орқали ўтмоқда.
«Панама бу муаммони ёлғиз ўзи ҳал қила олмайди. Биз бу масалада барча манфаатдор томонлар билан мулоқотда бўлдик», — деди Муйнес Axios порталига берган интервьюсида.
Унинг маълумот беришича, мамлакат чегараларига Колумбиядан яна 30 мингга яқин ноқонуний мигрантлар йўл олган. Муйнес улар ҳам АҚШга ўтиш ниятида эканлигини айтди.
Сўнгги ойларда АҚШ ва Мексика чегарасидан 30 мингга яқин ҳаитилик мигрантлар ўтган. Уларнинг кўпчилиги ортига қайтарилган.
Мавзуга оид
23:27 / 17.01.2026
АҚШдаги ўқитувчилар хавотирда: зумерлар ўқишни унута бошлади
23:16 / 17.01.2026
Венесуэла устидан назорат Трампни “нефт қироли”га айлантира оладими?
21:35 / 17.01.2026
АҚШда рекорд даражада кўп мигрант ушланди
20:58 / 17.01.2026