Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар Туркияни Афғонистонни тиклаш лойиҳаларида қатнашишга чақирди
Туркия элчиси унинг мамлакати “Афғонистонда барқарорлик ўрнатилишини кутаётгани ва турли соҳалардаги ҳамкорликка тайёрлиги”ни таъкидлаган.
Афғонистон ҳукумати раиси ўринбосари мулла Абдулғани Биродар Туркияни Афғонистонни тиклаш ва ривожлантириш лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этишга чақирди.
У бу ҳақда Кобулда Туркия элчиси Жиҳод Эргиной билан учрашув давомида айтган.
“Биродар икки давлат ўртасидаги ижобий муносабатлар сақланиб қолганини таъкидлади ва Туркияни Афғонистонни тиклаш ва ривожлантириш лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этишга чақирди”, дейилади Афғонистон Ислом Амирлигининг твиттер саҳифасидаги хабарда.
Ўз навбатида, Туркия элчиси унинг мамлакати “Афғонистонда барқарорлик ўрнатилишини кутаётгани ва турли соҳалардаги ҳамкорликка тайёрлиги”ни таъкидлади.
1TV телеканалининг хабар беришича, у чоршанба куни савдо ва саноат вазири Нуриддин Азизий билан музокаралар ўтказган.
Мавзуга оид
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026