Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Россия ва Беларус чегаралари бўйлаб девор қуради
Украина ички ишлар вазири Денис Монастирскийнинг қайд этишича, чегараларни тўлиқ мустаҳкамлаш учун 17 миллиард гривен (637 миллион доллар) талаб қилинади.
Украина ҳукумати Россия ва Беларус чегаралари бўйлаб девор қуришга ваъда берди. Бу ҳақда мамлакат ИИВ сайтида маълум қилинди.
Хабар берилишича, 1 октябр куни ички ишлар вазири Денис Монастирский Россия билан чегарадаги Луганск областидаги яқинда қайта жиҳозланган чегара участкасини кўздан кечирди.
Монастирскийнинг сўзларига кўра, бу тизим мамлакатни ҳарбий тажовуз, диверсия, ноқонуний миграция ва контрабандадан муҳофаза қилади. Давлат Россия ва Беларус билан чегарани мустаҳкамлаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширади, деди у.
Унинг қайд этишича, чегараларни тўлиқ мустаҳкамлаш учун 17 миллиард гривен (637 миллион доллар) талаб қилинади.
«Девор» лойиҳасини амалга ошириш ташаббуси 2014 йилда Украинанинг ўша вақтдаги бош вазири Арсений Яценюк томонидан илгари сурилганди.
Мавзуга оид
10:14
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
09:55
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
20:55 / 23.06.2026