18:26 / 03.10.2021
19863

Тошкентда Damas мактаб ўқувчиларини уриб юборди. Улардан бири вафот этди

Тошкент шаҳрида 20 ёшли ҳайдовчи Damas’да 4 нафар мактаб ўқувчисини уриб юборди. Пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар беришича, улардан бири шифохонага олиб кетилаётганда вафот этди.

Воқеа 2 октябрь куни, тахминан, соат 15:00да Янгиҳаёт туманидаги Чинор ва Полвонёр кўчалари кесишмасида юз берган. 20 ёшли А.К. Damas’ни ишончнома асосида ҳайдаб кетаётганида бошқарувни йўқотиб, йўл четида турган пиёдаларни уриб юбориб, Nexia билан тўқнашган.

Оқибатда 10-синф ўқувчилари — 2005 йилда туғилган Глеб К., 2005 йилда туғилган Сармат М. ва 2006 йилда туғилган Темур Х., шунингдек, ҳайдовчилар шифохонага етказилган.

Яна бир пиёда — 10-синф ўқувчиси 2004 йилда туғилган Артём Й. ЙТҲ оқибатида олинган жароҳатлар туфайли шифохонага етказиш давомида йўлда вафот этган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.

Top