Марказий банк мижозларни рақамли идентификация қилиш тартибини тасдиқлади
Марказий банк қарори билан мижозларни рақамли идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Фото: Kun.uz
Низом банклар, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва тўлов ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларни рақамли идентификация қилиш тартиби ва шартларини белгилайди.
Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
- ички назорат қоидалари – кредит ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари;
- рақамли идентификация – ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда мазкур низомда белгиланган талаблар асосида мижознинг шахсини текшириш ва тасдиқлаш жараёни;
- рақамли аутентификация – аввал идентификация қилинган мижоздан реал вақт режимида олинган фотосурат ёки видеотасвирни дастлабки идентификация маълумотлари билан автоматлаштирилган ҳолда (инсон омилисиз) солиштириш орқали мижознинг шахсини текшириш ва тасдиқлаш жараёни.
Кредит ва тўлов ташкилотлари қуйидагиларни амалга ошириши лозим:
- мижознинг идентификация маълумотларини ҳимоя қилиш бўйича зарур бўлган ҳуқуқий, ташкилий ва техник чораларни кўриши;
- идентификация маълумотларининг ишончлилиги ва тўғрилигини таъминлаши;
- идентификация маълумотларининг сохталаштирилишига, рухсатсиз ўзгартирилишига ва ошкор қилинишига қарши чораларни кўриши;
- идентификация маълумотларини сақлаш ва улардан фойдаланиш устидан назоратни таъминлаши;
- тўлов хизматларини кўрсатишда ахборот хавфсизлиги билан боғлиқ операцион хатарларни камайтириш ва уларни назорат қилиш бўйича чора-тадбирлар тизимини, шу жумладан мижозни рақамли идентификация қилиш пайтида хавфсизликни таъминлаши ва бошқалар.
Рақамли идентификация Ўзбекистон фуқароларига, Ўзбекистон ҳудудида доимий ёки вақтинча яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан қўлланилади.
Мижозларни рақамли идентификация қилишда кредит ва тўлов ташкилоти томонидан қуйидаги усуллардан фойдаланилади:
- мижоз томонидан тақдим қилинган маълумотларга таянган ҳолда кредит ва тўлов ташкилотининг ходими томонидан мижоз шахсини текшириш ва идентификация қилиш;
- кредит ва тўлов ташкилотининг ахборот тизимлари томонидан реал вақт режимида инсон омилисиз мижознинг шахсини текшириш ва идентификация қилиш.
Рақамли идентификация қилиш қуйидаги хизматларни кўрсатишда қўлланилиши мумкин:
- электрон ҳамёнларни, банк ҳисобварағини, шунингдек банк картасини очиш ва уларни бошқариш;
- банк карталари ёки электрон пуллар тизимларидан фойдаланилган ҳолда трансчегаравий пул ўтказмаларини амалга ошириш;
- онлайн-микроқарз олиш.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин
Ўзбекистон | 23:57 / 11.06.2025
-
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Жаҳон | 23:50 / 11.06.2025
-
Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Жаҳон | 23:15 / 11.06.2025
-
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистон | 22:45 / 11.06.2025
Мавзуга оид

15:34 / 10.06.2025
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 50 млрд долларга етди

17:35 / 04.06.2025
Ўзбекистон кетма-кет учинчи ой энг кўп олтин сотган давлат бўлди

18:41 / 29.05.2025
Самарқандда 15 давлат Марказий банклари раҳбарлари молиявий инклюзивлик ва “яшил молия” бўйича мулоқот ўтказди

12:23 / 28.05.2025