Ўзбекистон | 16:59 / 06.10.2021
4893
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 87 мингдан ортиқ бола коронавирусга қарши эмланди

Ўтган бир ҳафтада 87 710 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

“Коронавирусга қарши Pfizer вакцинасининг 12-15 ёшдаги болаларда ўтказилган клиник синовлари натижалари мазкур вакцинанинг юқори даражада самарадорлиги ва хавфсизлигини кўрсатган бўлиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 12 ёшдан юқори болаларни ва ўсмирларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш тавсия этилган.

Ҳозирда юртимизда оммавий вакцинация тадбирлари 3 138 та эмлаш пунктида ва 18 828 та ҳаракатдаги бригадалар томонидан амалга оширилмоқда. Ҳудудлардаги исталган эмлаш пунктида 12 ёшдан катта болалар ота-оналари ва васийларининг розилиги асосида коронавирусга қарши эмланишлари мумкин” дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 28 сентябрдан эътиборан Ўзбекистонда 12 ёшдан катта болаларни COVID-19’га қарши Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмлашга рухсат берилди.

Мавзуга оид