Жамият | 19:24 / 08.10.2021
30612
1 дақиқада ўқилади

Москвада ўзбек мигрантлари номаълум моддадан заҳарланди

Бир киши воқеа жойида вофот этган, уч киши эса оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.

Москвадаги ишчилар ётоқхонасида ўзбек меҳнат муҳожирлари ғалати ҳолатда заҳарланишган. Бу ҳақда Mash телеграм канали хабар бермоқда. Ҳодиса натижасида бир киши воқеа жойида вафот этган, қолган уч киши эса касалхонага ётқизилган. Уларнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

Заҳарланганлардан бири ётоқхона эгасига телефон қилиб, соғлиғи билан муаммолар юзага келаётганини айтган. Хостел эгаси келиб эшикни тақиллатганда ҳеч ким жавоб бермаганлиги ва очмаганлиги боис уни бузиб киришга мажбур бўлган. Ичкарида ижарачиларнинг барчаси ҳушсиз ҳолатда топилган.

Маълум қилинишича, ётоқхонадан ҳеч қандай бўш шиша ёки озиқ-овқат маҳсулотлари топилмаган.

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид