Президент мактабларида янги лавозим жорий этилмоқда
Президент мактабларида «Мактаб маслаҳатчиси» («School Counselor») лавозими жорий этилмоқда. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Президент таълим муассасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова маълум қилди.
«Мактаб маслаҳатчиси» («School Counselor») дастури ва уни амалга ошириш механизми ишлаб чиқилиб, 2021-2022 ўқув йилидан Президент мактабларида жорий қилинмоқда.
Қайд этилишича, дастур қуйидаги вазифаларни ўз ичига олади: таълим йўналишлари бўйича индивидуал маслаҳатлар бериш; дунёнинг энг ривожланган мамлакатларидаги нуфузли олий ўқув юртлари ҳақидаги маълумотлар билан таништириш; олийгоҳларга ҳужжат топшириш ва рўйхатдан ўтиш бўйича керакли тавсияларни бериш; эҳтиёж юқори бўлган касблар билан таништириш ва уларга йўналтириш.
Мактаб маслаҳатчисининг вазифалари:
- соҳада муваффақиятга эришган касб эгалари билан маҳорат дарслари, учрашувлар ташкил этиш;
- таълим истеъмолчилари қизиқиш билдирган соҳалари бўйича амалий экскурсия ва танишув турларини амалга ошириш;
- мактаб психологи билан ҳамкорликда ўқувчилар ёши, психофизиологик хусусияти, қобилияти ва иқтидорига кўра ҳаётда ўз йўналишини тўғри танлай олишига кўмаклашиш;
- Президент мактаби ўқувчиларида миллий ва анъанавий қадриятларга бўлган ҳурмат, ифтихорни ривожлантириш мақсадида мактабда IT, кичик тадқиқотчилик, миллий ҳунармандчилик каби йўналишлар бўйича тўгараклар ташкил қилиш ва уларни самарали амалга оширишдан иборат.
Дастур муваффақиятли ўтгач, ижобий тажриба умумтаълим мактабларига трансляция қилиниши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
07:08 / 23.07.2024
Президент мактабларининг 1-босқич имтиҳон натижалари эълон қилинди
10:29 / 21.06.2024
Абдулла Арипов янги лавозимларга тайинланган номзодларни ҳукумат аъзоларига таништирди
10:35 / 14.03.2024