Ўзбекистон | 07:54 / 09.10.2021
5740
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади

Тошкент шаҳрида триатлон бўйича халқаро мусобақа ўтказилади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Шу муносабат билан йўлларнинг бир қисми транспорт ҳаракати учун 9 октябр куни соат 06:00 дан 18:00 гача ва 10 октябр куни соат 06:00 дан 15:00 га қадар ёпилади.

Ушбу кўчалар:

  • КҲАЙ ва Кўргазма кўчалари кесишмасидан — Ч. Айтматов кўчасигача;
  • КҲАЙ ва Ш.Рашидов кўчалари кесишмасидан - Осиё ва Ч. Айтматов кўчалари кесишмасигача.

Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид