АҚШда Абдулла Орипов музейи очилиши режалаштирилмоқда
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти сайловчилари билан учрашувда АҚШда Абдулла Орипов музейи очилиши режалаштирилаётганини айтиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
“Мен Қашқадарёда туғилиб вояга етган қаҳрамон шоиримиз Абдулла Орипов билан яқин дўст, ижодининг чинакам мухлиси бўлганимдан доимо фахрланаман. Улуғ шоиримиз: “Толеимга битган Қашқадарёмсан”, деб туғилган юртини чексиз ардоқлар эди.
Очиғини айтсам, менга шу кунда Абдулла Орипов каби инсонлар етишмаяпти. У киши Қашқадарёни жуда мақтар, элини яхши кўрарди. Биз Абдулла ака билан Зоминда ёш ижодкорлар учрашувларини ташкил қилгандик, Зомин ижодкорлар мактаби анъана тусига кирди.
Мен яқинда меҳмон бўлиб келган АҚШ конгрессменлари билан учрашувда Америкада Абдулла Орипов музейини очиш таклифини билдирдим. Улар бу масалада ёрдам беришларини айтишди. Биласиз, Абдулла ака АҚШда вафот этган. Энди ўша давлатда ҳам яхши бир музейини ташкил қилсак, у кишининг хотираси учун муносиб иш бўларди. Насиб қилса, Америкага бориб шу музейни очиб келамиз”, – дея Шавкат Мирзиёевнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
15:09 / 18.11.2024
Қашқадарёда қўйлар подасини автомобил уриб юборди
17:40 / 14.11.2024
Бухоро амирлиги даврига тегишли қадимий тангаларни олиб чиқиб кетишга уринган шахс тўхтатиб қолинди
14:36 / 13.11.2024
Имтиёзли нархларда тарқатилиши лозим бўлган кўмирни сотаётган шахслар ушланди
09:05 / 07.11.2024