Самарқандда кўп қаватли уйда қамалиб қолган 8 ойлик қизалоқ қутқарилди
Самарқанд шаҳридаги кўп қаватлик уйда ёлғиз ҳолда 8 ойлик қизалоқ қамалиб қолган. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан уйнинг эшиги очиб берилиб, бола ота-онасига соғ-саломат топширилган.
Маълум қилинишича, 2021 йил 10 октябрь куни соат 21:15 ларда вилоят ФВБ навбатчилик қисмига Самарқанд шаҳар Сартепо маскани 10-уйда яшовчи фуқаро ёрдам сўраб мурожаат қилган. У мурожаатида уйининг эшиги қулфланиб қолгани, уй ичида 8 ойлик чақалоқ ёлғиз эканини маълум қилиб, эшигини очиб беришда ёрдам сўраган.
Қайд этилишича, мазкур мурожаат юзасидан, бошқарманинг қутқарув отряди ходимлари айтилган манзилга зудлик билан етиб борган. Қулфланиб қолган эшикни талафотсиз очиб, 8 ойлик қизалоқни онасига соғ-саломат топширишган.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
17:56 / 13.11.2024
Лойдан қурилаётган “дом” – Избосканда кўп қаватли уй қурилишида цемент ўрнига адир тупроғи ишлатилмоқда
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024