Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда иккита миллий табиат боғи ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Юқори Тўпаланг ҳамда Боботоғ миллий табиат боғлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида Сурхондарё вилоятида Юқори Тўпаланг ҳамда Боботоғ миллий табиат боғлари ташкил этилади.
Қайд этилишича, Сурхондарё вилоятининг тоғ ва тоғолди ҳудудларда ноёб ва йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёси турлари, ўрмон ресурсларини муҳофаза қилиш, уларни такрор кўпайтириш, қайта тиклаш ҳамда Сурхондарё вилояти тоғ ва тоғолди ҳудудида экотуризмни янада ривожлантириш мақсад қилинган.
Табиат боғларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериладиган ер участкаларининг майдони, табиат боғларининг қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадида фойдаланиш зоналари учун ажратиладиган ер майдонлари, табиат боғлари ижро этувчи аппаратининг тузилмаси тасдиқланади.
Юқори Тўпаланг ҳамда Боботоғ миллий табиат боғлари фаолиятини молиялаштириш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ белгиланган шартларга асосан амалга оширилиши белгилаб қўйилади.
Мавзуга оид
20:37 / 03.06.2026
Сурхондарёда туғилган тўрт оёқли чақалоқ мураккаб жарроҳлик амалиётидан ўтди
14:58 / 12.05.2026
Судя ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
15:10 / 24.04.2026