12:00 / 13.10.2021
6423

ERIELL Group: талабалар ва мутахассисларни касбий тайёрлаш

Фото: ERIELL Group

ERIELL Group компаниясида НТМ – ERIELL prof education ҳам фаолият юритмоқда. Қарши шаҳридаги минтақавий филиал унинг таркибий қисми ҳисобланади.

Фото: ERIELL Group

Қарши шаҳридаги ўқув маркази 2012 йилда ўз ишини бошлаган. Мутахассислар олдида бурғилаш бригадаларини Россия, Бангладеш, Куба ва Ироқдаги янги объектларда хавфсиз ишлашга тайёрлаш вазифаси туради. Илк дастурлар хавфсиз ишлаш кўникмалари – хавфларни баҳолаш, ёпиқ жойда, баландликда, оғир юклар билан, кўтариш операциялари, водород сульфиди чиқиши хавфи шароитларида ишлашни амалий жиҳатдан шакллантиришга қаратилган. Ходимлар шунингдек хавфли чиқиндилар ва реагентларни сақлаш ва улар билан қандай муносабатда бўлиш, қандай қилиб ўз саломатлигини сақлаш ҳамда янги мамлакатда иқлим ва ижтимоий меҳнат шароитларига кўникишга ўқитилган. Вақт ўтиши билан йўналтирилган курс RigPass дастурига айланиб, RigPass IADC (халқаро бурғилаш пудратчилари ассоциацияси) халқаро аккредитациясига эга бўлди.

Фото: ERIELL Group

Ўқув маркази нефть газ тармоғи учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлашда фаол иштирок этмоқда. Амалиёт ўташ ва ишчи касбларни ўзлаштириш имкониятларини яратиш учун ERIELL prof education И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиали билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, у ерда ёш кадрларни ўқитиб келмоқда. Назарий қисмни ўташ учун юқори босқич талабалари Қаршидаги филиалга жўнатилади. У бурғилаш ва реал вақт режимида қудуқни бошқариш бўйича DrillSIM 20 ва iDrill Simulator VRDS виртуал реаллик тренажёр-симуляторлари билан жиҳозланган. Бурғилаш ўқув хонаси МБО-160 мобиль бурғилаш ускунаси билан жиҳозланган. Назарий билимларни ўзлаштиргач, амалиётчилар ишлаб чиқариш объектлари, яъни бурғилаш майдончаларига юборилади. Компанияга ишга қабул қилинаётган барча ёш мутахассислар ўқув марказида мажбурий равишда тайёргарликдан ўтади ва тегишли равишда ўқитилади.

Фото: ERIELL Group

Таълим олаётган ҳамкасблар билан ҳар куни профессионал ўқитувчилар ва ERIELL Group мутахассислари иш олиб боради. Қарши шаҳридаги ERIELL prof education филиали раҳбари Ойбек Нариманович Авлакулов:

«Мен Қарши шаҳридаги ўқув марказига у ташкил топган вақт, яъни 2012 йилдан бери раҳбарлик қилиб келмоқдаман. ERIELL Group'даги меҳнат фаолиятимни эса 2009 йилда ЁХ муҳандиси лавозимида бошлаганман. Ўқув маркази раҳбари мажбуриятларидан ташқари мен шунингдек тингловчиларни WellSharp ва RigPass дастурлари бўйича ўқитиб келмоқдаман. Марказ фаолият бошлагандан буён биз нафақат Компаниялар гуруҳи миқёсида, балки бошқа ташкилотлардан ҳам 10 мингдан зиёд ҳамкасбларимизни ўқитдик. Бевосита ЎМ ичида таълим беришдан ташқари биз барча ишлаб чиқариш объектлари, жумладан Новый Уренгой, Қўнғирот, Бухоро ва бошқа ҳудудларга ҳам бориб, ходимларимиз ишлаб чиқариш жараёнидан узилмаган ҳолда ўз билимларини бойитишига имконият яратамиз».

Фото: ERIELL Group

Ҳозирги вақтда Қарши шаҳридаги ўқув маркази турли йўналишлардаги 30 дан зиёд дастурлар бўйича таълим бермоқда:

  • малака ошириш ва қуйидаги касбларга тайёрлаш: бурғиловчи, бурғиловчи ёрдамчиси, стропалчи-такелажчи, минора монтажчиси, бурғилаш ускуналарини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича чилангар ва ҳ.к.;
  • меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлигига доир дастурлар: меҳнат муҳофазаси, ёнғин-техникавий минимум, баландликда ишлаш, босим остида ишловчи идишлар ва ҳ.к.;
  • хавфсизлик маданиятини ривожлантиришга оид дастурлар: хавфни баҳолаш, ЁХ, ММ, АММда етакчилик қилиш, TapRoot ҳолатларини тадқиқ қилиш усуллари.
Фото: ERIELL Group

Тажрибали ўқитувчилардан яна бири – бу Ходжакулов Олег Хаитовичдир. У ЁХ, ММ ва АММга оид дастурлар бўйича ўқув курсларини олиб боради:

«Раҳбарият малака ошириш масалаларига катта эътибор қаратаётган, меҳнат эса муносиб тақдирланаётган компанияда ишлаш ёқимли, албатта. Мен ўқитувчи бўлиб ишлаётганимдан бери раҳбарият ва ERIELL prof education тингловчиларидан кўплаб ташаккурномалар олдим. Бироқ, шогирдларинг профессионал жиҳатдан ўсганини кўрсанг, алоҳида фахр-ифтихор туйғуси қамраб олар экан. Собиқ ўқувчиларим орасида кўплаб етакчи мутахассислар ва Компаниялар гуруҳида раҳбарлик лавозимларида ишлаётганлар ҳам бор. Менимча, бу устоз учун асосий рағбат бўлса керак».

Ўқитувчилар орасида шунингдек Саидов Розик Тохирович ва Тухтаев Рашид Вахабовичлар ҳам бор. Улар профессионал тайёргарлик дастурлари бўйича таълим беради.

Дамир Латифович Якубов биринчи даражали чилангарлар, дизелистлар ва бошқа тармоқ мутахассисларини тайёрлайди.

Колосов Александр Владимирович – ваколатхона раҳбарининг ЁХ, ММ, АММ ва сифат хавфсизлик маданиятини ривожлантириш дастури ўқитувчиси.

Марказ мутахассислари амалий кўникмаларини замонавий ускунада ривожлантиради, бу эса ўз навбатида амалий ишларнинг барча нюансларини намойиш қилиш имконини беради. Ўқитувчиларнинг билимлари ва бой тажрибаси ҳамда илғор технологиялар  стажёрлар ва ERIELL Group ходимларига замон билан ҳамнафас одимлаш ва умумий мақсад йўлида меҳнат қилиш, компания фаровонлигига ҳисса қўшиш учун малака ва кўникмаларга эга бўлиш ва уларни мустаҳкамлаш имконини беради.

ERIELL Group Матбуот хизмати Ⓣ

Top