Жамият | 20:00 / 13.10.2021
31891
4 дақиқада ўқилади

Ғафур Ғулом боғи қандай бўлади?

Фото: Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи маъмурияти

Ҳозирда пойтахтнинг Чилонзор туманида жойлашган Ғафур Ғулом боғида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Янгиланган боғ қандай бўлиши кўпчиликни қизиқтирмоқда.

– Айнан ушбу боғнинг реконструкция концепцияси ўзининг ёндашуви билан ажралиб туради. Биз фақатгина пойтахтнинг энг йирик яшил ҳудудларидан бирини сақлаб қолишни эмас, балки ҳудудни янги ва турли дарахтлар, буталар ва гуллайдиган ўсимликлар билан тўлдиришни ҳам ўз олдимизга вазифа сифатида қўйганмиз, – дейди Ғафур Ғулом боғи директорининг ўринбосари Зафар Мирзаулуков. Тез орада бу ерда табиат билан уйғунликни сақлаган ҳолда, ҳақиқатда ҳам дам олиш мумкин бўлади.

Фото: Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи маъмурияти
Фото: Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи маъмурияти

Ушбу боғда бўлган ҳар бир киши охирги йилларда боғнинг ҳудуди кафе, сувенир расталари ва бошқа объектлар билан тўлиб кетганини билади. Ҳолат катта яшил ҳудудда шунчаки эркин нафас олиб ҳам бўлмайдиган даражага бориб қолган эди. Оддий қилиб айтганда, пойтахтнинг қадимий ва аҳоли яхши кўрадиган боғларидан бири катта бозор кўринишига келиб қолган эди. Бу ҳолат айниқса боғга болалари билан дам олиш учун келган ва ҳар бир қадамда бирон нима сотаётган кишиларга дуч келган ота-оналарга айниқса сезиларди.

Фото: Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи маъмурияти
Фото: Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи маъмурияти

Биз ҳозирда боғнинг аввалги табиатини тиклаш учун кўп куч ва маблағ сарфлаяпмиз. Боғни барча раста, кафе ва кабоб тайёрлайдиган жойлардан тозалаяпмиз. Катта эътиборни ландшафт дизайнига қаратяпмиз ва бунда боғ максимал даражада табиий бўлиб қолиши учун уйғунликни сақлашга ҳаракат қиляпмиз.

Таъмирлаш ишлари давомида Тошкент аҳолисининг дарахтлар кесилиши бўйича хавотир олаётганларини тушунамиз. Қурилиш ишлари кетаётган жойда яшил экинларни сақлаб қолиш ҳақиқатда ҳам қийин, лекин биз барча дарахтларни сақлаб қолишнинг уддасидан чиқдик. Бундан ташқари, суғориш тизимини тўлиқ ўзгартирдик ва бунга кам бўлмаган сармоя кетди.

Бу тасодиф эмас, ахир Ғафур Ғулом боғи «экофрендли» услубида янгиланмоқда. Масалан, энг кичик ташриф буюрувчилар учун ўйин майдонларида хорижда ишлаб чиқарилган тўлиқ табиий композицион материаллардан бўлган турли арқонли зиналар, қоялар ва канатлар бўлади.

Боғга, яна битта диққатга сазовор нарса – чархпалак қайтарилади. Аттракциондан пойтахтимизга ажойиб манзара очилади. Тошкентда бундай баландликдан шаҳар кўринишидан завқланиш мумкин бўлган жойлар унчалик ҳам кўп эмас. Албатта, ушбу аттракцион ёпиқ кабинкалар ва кондиционерлаш тизимига эга замонавий бўлади.

Умуман олганда, пиёда сайр қилиш ва югуриш йўлакларига жой бўшатиш учун, боғда аттракционлар сонини камайтиришга қарор қилинган. Бунда ташкилотчилар аттракционларни уларнинг анча замонавий ва хавфсиз турларига ўзгартиришга ҳам ҳаракат қилмоқда. Боғ ҳудудида жойлашган иккита кўл тозаланмоқда, гидротизимлар тўлиқ ўзгартирилмоқда, шунингдек, кўлларнинг атрофида пляж зоналари ва табиат қуршовида дам олиш учун жойлар яратилмоқда. Кўлларнинг бирида қайиқ ва катамаранлар сақлаб қолинмоқда, иккинчи кўлни эса ўрдаклар учун ажратишга қарор қилинган.

Фақатгина битта нарса – табиат қуршовида дам олиш мумкин бўладиган боғнинг очилишини кутиш қолмоқда.

Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи маъмурияти Ⓣ

Мавзуга оид