Каттақўрғонда кўп қаватли уй қурилишида ишлаётган кран қулаб тушди
Каттақўрғон шаҳрида кўп қаватли уй қурилишида ишлаётган кран қулаб тушган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
2021 йил 13 октябр куни соат 14:30 ларда Каттақўрғон шаҳрининг Улуғбек Барноев кўчасида қурилаётган кўп қаватли уйларни қуришда фойдаланилаётган кўтарма кран юк оғирлигини кўтара олмай қулаб тушган.
Ҳодиса оқибатида кран бошқарувчиси 1991 йилда туғилган Н.Т. тан жароҳатлари олган ва шаҳар тиббиёт бирлашмасида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Шунингдек, кран яқинида турган эксковатор шикастланган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳайдовчининг аҳволи яхши. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:11 / 18.12.2024
Уй-жой қурилишида янги тизим жорий этилиши мумкин
19:53 / 11.12.2024
Тошкентда Юнусобод деҳқон бозори ўрнида уч қаватли экобозор қурилади
17:56 / 13.11.2024
Лойдан қурилаётган “дом” – Избосканда кўп қаватли уй қурилишида цемент ўрнига адир тупроғи ишлатилмоқда
11:14 / 12.08.2024