Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий вилоятида Политехника университети ташкил этилади
Навоий вилоятини муҳандис мутахассисларни тайёрлаш бўйича республика марказига айлантириш дастури амалга оширилади. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Навоий вилояти сайловчилари билан учрашувида айтиб ўтди.
“Навоийдаги саноат тармоқлари эҳтиёжини қондириш учун касбга ўргатиш тизимини замон талабларига мос равишда қайта кўриб чиқишимиз керак.
Келгуси беш йилда Навоий вилоятида 12 минг олий, ишчи касблар бўйича 40 минг ўрта маълумотли мутахассисларга талаб бўлади. Шу сабабли, Навоий вилоятини муҳандис мутахассисларни тайёрлаш бўйича республика марказига айлантириш дастурини амалга оширамиз.
Бунинг учун Навоий кончилик институти негизида қарийб 15 минг талабани ўқитадиган Политехника университети ташкил этилади. Ушбу олийгоҳда нуфузли хорижий университетлар билан қўшма дастурлар, замонавий лабораториялар, жаҳоннинг етакчи олимлари иштирокида амалий-инновация марказлари фаолият олиб боради.
Шунингдек, Навоий давлат педагогика институти қувватлари қўшимча 6 минг ўринга кенгайтирилади. Натижада, вилоятда 20 та янги йўналишлар очилиб, олий таълим билан қамров даражаси 37 фоиздан 60 фоизга етади.
Аҳолини касб-ҳунарга ўқитишнинг ҳам мутлақо янги тизими ташкил этилади. Бунда, вилоятдаги 60 та касб-ҳунар мактаби ва марказлари, мономарказ ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлайдиган Навоий кон-металлургия комбинати ва “Навоийазот”га бириктирилади”, деди президентликка номзод.
Мавзуга оид
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
23:50 / 19.05.2026
Навоийдаги конда яширинча олтин қазиш билан шуғулланган гуруҳ ушланди
17:53 / 11.05.2026
Навоийда куёвини ўлдириш учун киллер ёллаган аёл ушланди
15:40 / 06.05.2026