Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат харидлари иштирокчилари дастлабки танловдан ўтади
Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Молия вазирлигининг қарори билан корпоратив буюртмачиларнинг харид комиссиялари томонидан дастлабки малака танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.
Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
- корпоратив буюртмачи – давлат харидларини амалга ошириш жараёнлари алоҳида тартибда назорат қилинадиган айрим корпоратив ва бюджет буюртмачилари рўйхатида кўрсатилган буюртмачилар;
- харид комиссиясининг масъул котиби – харид комиссиясининг тезкор фаолиятини ташкил этувчи овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган ходим;
- харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси – харид қилиш тартиб-таомилида қатнашишдан манфаатдор бўлган, дастлабки малака танлови учун талабнома тақдим этган Ўзбекистон резиденти ёки норезиденти бўлган жисмоний ёки юридик шахс;
- талабнома – иштирокчининг юридик мақоми, молиявий, тижорат, техник имкониятлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар тўплами.
Дастлабки малака танлови харид қилиш тартиб-таомилининг бир қисми бўлиб, унинг натижаси давлат харидлари тўғрисидаги шартномани тузиш учун асос ҳисобланмайди.
Дастлабки малака танлови харид қилиш тартиб-таомилларининг қуйидаги турлари орқали амалга ошириладиган харидларга нисбатан қўлланилади: энг яхши таклифларни танлаш; тендер.
Дастлабки малака танловидан муваффақиятли ўтган салоҳиятли иштирокчилар бир йилдан ортиқ бўлмаган муддат давомида корпоратив буюртмачиларнинг танлаш ва тендерларида иштирокчи сифатида қатнашиши мумкин.
Дастлабки малака танловини ўтказишда иштирокчилар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
- таъсис ҳужжатлари ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
- молиявий ҳисоботлар (ташқи аудитор ташкилотлар томонидан тасдиқланган ёки солиқ органлари томонидан қабул қилинганлиги тасдиқланган ҳолда);
- экологик, гигиеник сертификатлаш, калибрлаш тўғрисидаги тегишли гувоҳномалар ёки синов баённомалари, сифат сертификатлари, мувофиқлик сертификатлари, шу жумладан хавфсизлик талабларига мувофиқлик сертификатлари, товар (иш, хизмат)лар паспортлари;
- иштирокчиларнинг ишбилармонлик обрўсини (ишчи-ходимлари малакаси, иш тажрибаси, шу жумладан махсус фаолият бўйича тажрибаси) тасдиқловчи ҳужжатлар.
Иштирокчилар ўз хоҳишига кўра фаолиятига доир қўшимча маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этиши мумкин. Иштирокчиларни ўрганиш улар томонидан тақдим қилинган талабномалар, тасдиқловчи ҳужжатларни, шунингдек иштирокчилар тўғрисидаги бошқа маълумотларни таҳлил қилиш асосида амалга оширилади. Зарурият бўлганда, иштирокчиларнинг ишлаб чиқариш жараёни ва маҳсулотларини қўшимча равишда ўрганиш учун харид комиссия томонидан техник аудит ўтказиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилиниши мумкин.
Дастлабки малака танлови натижалари харид комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Малака танловидан ўтган иштирокчилар рўйхати корпоратив буюртмачилар томонидан юритилади.
Мавзуга оид
18:12 / 07.04.2026
Қуролли Кучлар тизимида китобхонлик танлови ўтказилади, ғолибга электромобил берилади
21:00 / 03.04.2026
Тошкент давлат тиббиёт университети: хорижий талабалар учун нуфузли танлов
19:00 / 03.04.2026
Мундиалга йўл: Ўзбекистонда Kia x FIFA 2026™ мижозлар ўртасидаги танлов ғолиблари аниқланди
17:45 / 20.10.2025