Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алишер Қодиров андижонлик сайловчилар билан учрашди
«Миллий тикланиш» демократик партиясидан президентликка номзод Алишер Қодиров бугун андижонлик сайловчилар билан учрашди.
Фото: «Миллий тикланиш» партияси
Учрашувда Алишер Қодировнинг ўзи нутқ сўзлаб, йиғилганларни ўзининг сайловолди дастури билан таништирди.
Алишер Қодировнинг Бухоро вилоятидаги ишончли вакили, Олий Мажлис Сенати аъзоси Абира Ҳусейнова вилоятдаги энг чекка ҳудуд — Қоровулбозор туманида сайловчилар билан учрашув ўтказди.
Учрашувда ишончли вакил президентликка номзоднинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури билан таништирди. Сайловчиларнинг саволларга жавоб қайтарди.
Тадбир якунида партиянинг «Хизмат — беминнат» лойиҳаси доирасида бепул қўшимча таълим олиб, биология йўналишида энг юқори балл билан Бухоро давлат университетига давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинган Улжан Талмаханованинг устози Зиёдулло Раҳматовга алоҳида миннатдорчилик билдирилди.
Мавзуга оид
10:00 / 01.12.2025
Қирғизистондаги сайловлар: Жапаровга содиқ номзодлар деярли барча округда ғалаба қозонди
11:20 / 24.11.2025
Ҳукуматни танқид қилиш ҳавода “негатив зарралар” миқдорини оширади — Алишер Қодиров
12:26 / 06.10.2025
ЕИ Гуржистондаги сайловларни танқид қилди
08:50 / 06.10.2025