Иқтисодиёт | 11:08 / 18.10.2021
16932
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон импортида энг юқори улушга эга бўлган 10та давлат маълум қилинди

Ўзбекистон қайси давлатлардан энг кўп импорт қилаётгани маълум бўлди.

Фото: Kun.uz

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар орасида Россия ва Хитой етакчилик қилмоқда. Ушбу икки давлатнинг ҳар биридан 3,6 млрд долларлик маҳсулотлар импорт қилинган.

Шунингдек, импортда юқори улушга эга бўлган қолган давлатлар қуйидагича:

Қозоғистон – 1,9 млрд;
Корея – 1,3 млрд;
Туркия – 1,2 млрд;
Германия – 516 млн;
Туркманистон – 355 млн;
Ҳиндистон – 338 млн;
Украина – 309 млн;
Литва – 300 млн АҚШ доллари.

Бундан ташқари, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми 10,3 млрд АҚШ долларига тенг бўлди.

Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар қуйидагича: 

Хитой – 1,8 млрд;
Россия – 1,5 млрд;
Туркия – 1,3 млрд;
Қозоғистон – 840 млн;
Қирғизистон – 562 млн;
Афғонистон – 487 млн;
Тожикистон – 337 млн;
Канада – 161 млн;
Украина – 142 млн;
Туркманистон – 137 млн АҚШ доллари.

Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 28,2 млрд. АҚШ долларига тенг бўлди.

Мавзуга оид