Жамият | 09:06 / 18.10.2021
4266
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда учта мактабнинг ўқувчи қизлари ўзаро жанжаллашди

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ қизларнинг мактабда ўзаро жанжаллашгани тасвирланган видео тарқалди. Ҳолат бўйича вилоят ИИБ ахборот хизмати муносабат билдирди. Унга кўра, ҳодиса Чироқчи туманидаги мактаблардан бирида содир бўлган.

Муносабатда маълум қилинишича, жорий йил 20 сентябрь куни Чироқчи тумани 2-, 4- ва 5-умумий ўрта таълим мактаблари  9-, 10-, 11-синфларининг 3 нафар ўқувчиси олдиндан келишмовчилиги бўлгани сабабли 1-мактабнинг маъмурий биносига борган. Сўнг шу ерда ўзаро гаплашиш вақтида жанжаллашиб қолишган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан 1-мактабда ички ишлар органлари, халқ таълим бўлими ва маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ҳамда ота-оналар иштирокида жанжални келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, муҳокама қилинмоқда.

Таъкидланишича, жанжалда қатнашган барча ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилган.

 

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид