09:25 / 18.10.2021
5945

Тошкентда «Ласетти» ва йўловчи автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жорий йилнинг 18 октябрь куни соат 06:30ларда Тошкент шаҳрида "4-Автобус саройи" ҳайдовчиси К.Ф "Мерседес-Бенц " русумли автобусни 122-йўналишда Чоштепа кўчаси бўйлаб бошқариб бораётган вақтида, қайрилиб олиш жараёнида "Ласетти" русумли енгил автомобил  автобуснинг орқа қисмига келиб урилган.

"Тошшаҳартрансхизмат" ахборот хизмати хабарига кўра, тўқнашув натижасида "Ласетти" русумли енгил автомобил ҳайдовчиси тан жароҳати олган ҳамда шифохонага ётқизилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, "Ласетти" русумли енгил автомобил ҳайдовчиси бошқарув вақтида ухлаб қолган. Шу сабабли у бошқарувни йўқотиб автобусга урилгани айтилади.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси ўрнатилган тартибда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати инспекторлари томонидан расмийлаштирилган. Шу билан бирга, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ мутасадди ходимлари томонидан хизмат суриштируви ўтказилмоқда.  

Top