18:46 / 19.10.2021
14085

Жалолиддин Машарипов ОФК томонидан ОЧЛда ҳафта қаҳрамони деб топилди

Фото: Ан-Наср

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда «Ан-Наср» клуби аъзоси Жалолиддин Машарипов Осиё футбол конфедерацияси томонидан ОЧЛда ҳафта қаҳрамони деб топилди.

Ҳужумкор яримҳимоячи ўтган ҳафтада Осиё Чемпионлар лигаси чоракфинали доирасида БААнинг «Ал-Ваҳда» клубига қарши баҳсда дубль ва битта ассист қайд этиб, «Ан-Наср»га 5:1 ҳисобидаги йирик ғалаба келтирганди. Саудия Арабистони клуби бу натижа билан турнирнинг яримфинал босқичига йўлланма олди.

Чоракфиналдаги голлар ва ассисти билан Машарипов ОФК томонидан ушбу босқичнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. 

Шу билан бирга ОФК томонидан ОЧЛ чоракфинал босқичи рамзий жамоасига ҳам киритилган.

Маълумот учун, «Ан-Наср» ОЧЛ яримфинали доирасида бугун, 19 октябрь куни «Ал-Ҳилол»га қарши майдонга тушади. Саудия клублари ўртасидаги ўйин соат 23:00да бошланади. Ушбу баҳсда ҳам Машарипов асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда.

Top