Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польша бош вазири ЕИни шантажда айблади
Фон дер Ляйеннинг сўзларига кўра, Еврокомиссия Польша Конституцион судининг ЕИ қонунларининг айрим жиҳатлари мамлакат Конституциясига зид экани тўғрисидаги қарорига нисбатан жавоб қайтаради.
Польша бош вазири Матеуш Моравецкий Европарламентда Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен билан дебат чоғида Евроиттифоқни шантажда айблади. Бу ҳақда France 24 хабар бермоқда.
Фон дер Ляйеннинг сўзларига кўра, Европа комиссияси Польша Конституцион судининг ЕИ қонунларининг айрим жиҳатлари мамлакат Конституциясига зид экани тўғрисидаги қарорига нисбатан жавоб қайтаради. У ЕИ кўриб чиқаётган юридик, молиявий ва сиёсий жазо вариантларини санаб берган.
Моравецкий молиявий жарима тўғрисида гап бўлиши мумкинмаслигини айтган.
«Мен ЕИ сиёсатчилари Польшани шантаж қилишларига йўл қўймайман», — деган у.
7 октябр куни Польша Конституцион суди ЕИ қонунчилигининг айрим қисмлари мамлакат Конституциясидан устун эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилди. Қайд этилишича, бу қарор Варшава ва Брюссел ўртасидаги муносабатларни кескинлаштириб юборган.
Мавзуга оид
08:58 / 19.06.2026
Орбансиз саммит: ЕИ Украина бўйича ягона позицияга келди
08:22 / 19.06.2026
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
08:58 / 04.06.2026