08:27 / 19.10.2021
2103

Қорақалпоғистоннинг учта туманида энергия таъминоти қувватлари оширилди

Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган 220 кВ кучланишли “Беруний” подстанциясида “Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари” филиали муҳандис-чилангарлари томонидан режали таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Энергетика вазирлиги

Қайд этилишича, қуввати 125 МВА бўлган АТ-1 трансформатори Қорақалпоғистон Республикасининг учта тумани – Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа туманларини электр энергияси билан барқарор таъминлашда муҳим омил бўлиб ҳисобланади.

2021 йилга қадар 220 кВли “Беруний” подстанциясида 90 фоиздан юқори юклама билан ишлаётган 1 та 125 МВАли АТ-1 трансформатори бор эди. Унинг ёнига қуввати 125 МВА бўлган АТ-2 — иккинчи трансформатор ўрнатилиб, АТ-1 трансформаторининг юкламаси меъёрга келтирилди. Бу эса электр таъминоти бўйича режалаштирилган кўрсаткичларни бажариш имконини берди.

Юқорида амалга оширилган дастурларнинг самарадорлиги натижасида Беруний, Тўрткўл, Элликқалъа туманларида куз-қиш мавсумларидаги электр таъминотида рўй бериши мумкин бўлган чекловларнинг олди олинди. Мавжуд ишлаб чиқариш корхоналари қувватларини кенгайтирилиши натижасида электр таъминоти мустаҳкамлиги оширилишига эришилди.

Олдинроқ Қорақалпоғистон саҳросидаги 678,2 млн долларлик ИЭС қандай ишлаши ҳақида маълумот бергандик.

Top