Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда иккита янги масжид рўйхатдан ўтказилди
Қашқадарё вилояти Адлия бошқармаси томонидан яна иккита янги масжид рўйхатдан ўтказилган. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Қашқадарё вилояти Қамаши ва Косон туманларида янги масжидлар рўйхатдан ўтказилган. Жумладан, Қамаши тумани Қишлиқ қишлоғида «Қишлиқ» жоме масжиди, Косон тумани «Арабхона» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Бешгумбаз масжиди вилоят Адлия бошқармасидан рўйхатдан ўтказилган.
Қайд этилишича, ҳар иккала масжидга уларнинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома топширилган.
Маълумот учун, Қашқадарё вилоятидаги масжидлар сони 184 тага, Ўзбекистондаги масжидлар сони эса 2096 тага етган.
Мавзуга оид
18:26 / 20.05.2026
3 қурбон ва «нафрат жинояти» — Калифорния Ислом марказидаги отишма тафсилотлари
13:20 / 15.05.2026
Туркистонда Ўзбекистон қурган муҳташам масжид очилади
09:17 / 13.04.2026
Туркияда Ўзбекистон кўмагида қурилган “Бухоро” масжиди очилди
10:17 / 25.03.2026