Ўзбекистон | 08:30 / 21.10.2021
4446
1 дақиқада ўқилади

Метро бекатларида савдо ва хизмат кўрсатиш майдончалари ташкил этилади 

Ерости ва ерусти метро бекатларида савдо ва хизмат кўрсатиш майдончалари ташкил этилади. Бу ҳақда АОКАда Тошкент метрополитени” ДУК мутасаддилари иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, йил охиригача Тошкент метрополитени учун 5та, 2022 йилда 14 та тўрт вагонли метро поездлари харид қилинади ва поездларнинг сони 80 тага етказилади. Натижада, метро поездларининг ўртача “ёши” 38 ёшдан 26 ёшга қисқаради.

2021 йил 1 сентябрдан Чилонзор йўналиши 3 минут ва Ўзбекистон йўналиши бўйича биринчи марта 4 минутда ишлаш ташкил қилиниши эвазига йўловчиларни манзилга етказиш вақти 30 фоизга қисқартирилди. 

Замонавий реклама воситалари (электрон дисплей) ўрнатилиши ҳисобига рекламалар сони 3-4 баробарга оширилади. Ерости ва ерусти метро бекатларида савдо ва хизмат кўрсатиш майдончалари ташкил этилади ва тадбиркорларга электрон аукцион шартларида ижарага берилади.

Аввалроқ, 7та метро бекатида транспорт ўтиш боғламалари қурилиши маълум бўлганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид