Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрда робот жосусликда гумонланиб ушланди
Хавфсизлик кучлари робот кўзларига ўрнатилган камералар ёрдамида жосуслик қилиши ва танасидаги модем орқали маълумотларни узатиши мумкин деб ҳисоблаган.
Миср чегарачилари Ai-Da рассом-роботни жосусликда гумон қилиб ушлашди, деб ёзади The Guardian.
Хабар қилинишича, Ai-Da Гиза эҳромлари яқинида ўтказиладиган замонавий санъат кўргазмаси очилиши учун олиб келинган. У кўргазмада ўз асарларини намойиш этиши мўлжалланган.
Робот муаллифи Эйдан Меллернинг сўзларига кўра, унинг ихтироси ўн кун давомида ушлаб турилган.
Хавфсизлик кучлари робот кўзларига ўрнатилган камералар ёрдамида жосуслик қилиши ва танасидаги модем орқали маълумотларни узатиши мумкин деб ҳисоблаган.
Кўргазма бошланишига бир неча соат қолганида Ai-Da Буюк Британия элчиси иштирокида божхона назоратидан ўтказилган.
Ai-Da дунёдаги биринчи ультрареалист рассом-робот ҳисобланади. Уни Эйдан Меллер ва Engineered Artsе мутахассислари тайёрлаган.
Ai-Da бионик қўллари ва кўзларидаги камералар ёрдамида расм чизади. Робот дастурчи аёл Ада Лавлейс шарафига Ai-Da деб номланган.
Мавзуга оид
08:19 / 29.06.2026
Миср «Янги Нил»ни барпо этмоқда: улкан лойиҳа мамлакат келажагини ўзгартира оладими?
11:45 / 22.06.2026
Ўзбекистонда одамсимон роботлар ишлаб чиқарадиган завод қурилиши бошланди
22:52 / 20.06.2026
Товламачилик учун қидирувда бўлган шахс Мисрдан экстрадиция қилинди
19:40 / 31.05.2026