Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲда уч киши вафот этди
Қашқадарё вилояти Қамаши туманида Nexia ва Damas ўзаро тўқнашган. Оқибатда ҳар иккала машинанинг ҳайдовчиси ва яна бир йўловчи вафот этган. Бу ҳақда ИИВ ЙХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 17 октябрь куни соат 15:40 ларда М-39 Алмати – Тошкент – Термиз халқаро автомобиль йўлининг Қамаши тумани, Ёртепа қишлоғи худудидан ўтувчи 1223-километрида одам ўлимига олиб келган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
1977 йилда туғилган ҳайдовчи О.Э. Nexia машинасини бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва 1980 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.Т. бошқарувида бўлган Damas машинасига урилган.
Оқибатда иккала машина ҳайдовчиси ва Damas машинаси йўловчиси Д.Э. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Бундан ташқари, Damas машинасининг яна бир йўловчиси тан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан Қамаши туман ИИО ФМБ хузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 14 октябрь куни Қарши туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Kaptiva ва Nexia-3 ҳайдовчилари вафот этганди. Бундан ташқари, 20 октябрь куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида иккита Nexia машинаcи тўқнашган ва ҳайдовчилардан бири вафот этганди.
Мавзуга оид
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
15:48 / 13.06.2026
Бекободда машинада одам уриб ўлдириб, жасадни каналга оқизиб юборган “опер” 7 йилга қамалди
14:06 / 11.06.2026
Қамчиқ довонида автомобиль жарликка тушиб кетди
14:02 / 09.06.2026