Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суд қарорини ижро қилмаган мансабдор шахсларга нисбатан суд жаримаси қўлланади
Президентнинг “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва юридик шахслар ҳуқуқлари ва манфаатларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Белгиланишича, тарафларга оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган суд ишларида келишув битимини тузиш ҳуқуқи берилади.
Оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишни кўриш жараёнида тарафлар ўртасида тузилган келишув битими тарафларнинг шахсан иштирокида, улар узрли сабабларга кўра суд мажлисига келмаган ҳолларда эса фикри олинган ҳолда суд томонидан тасдиқланади ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижрога қаратилади.
Давлат органлари ёки ташкилотлари оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иш бўйича ҳал қилув қарорини у қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир ой давомида ижро қилади ҳамда бу ҳақда маъмурий судга хабар беради.
Давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иш бўйича суд ҳужжати ижро қилинмагани давлат органлари ёки ташкилотлари ёхуд уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда суд жаримасини қўллаш учун асос бўлади.
Давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иш бўйича ҳал қилув қарорининг такроран ижро қилинмагани давлат органлари ёки ташкилотлари ёхуд уларнинг мансабдор шахсларига дастлаб қўлланилган суд жаримасининг ўн баравар оширилган миқдорда қўлланилишига олиб келади.
Давлат органлари ёки ташкилотлари ёхуд уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан суд жарималарининг қўлланилганлиги оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иш бўйича ҳал қилув қарорини ижро қилишдан озод қилмайди.
Суд томонидан давлат органлари ёки ташкилотлари ёхуд уларнинг мансабдор шахсларига қўлланилган суд жарималари давлат органлари ёки ташкилотларининг бюджетдан ташқари ёхуд мансабдор шахсларнинг шахсий маблағлари ҳисобидан республика бюджети ҳамда Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси даромадига белгиланган тартибда ундирилади.
Мавзуга оид
20:43 / 08.06.2026
Судьялар учун даромад ва мол-мулк декларациясини тақдим этиш тизими ишга туширилади
08:56 / 28.05.2026
Эҳтиёт чораларини бекор қилиш ваколати фақат судга ўтказилиши мумкин
11:49 / 20.05.2026
5 минг сўмлик колбасалар: огоҳлантириш ва жарима етарли чорами?
19:43 / 18.05.2026